Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 86 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
☀ +17° kechasi +10°

Алламжонов хорижий сериаллар идеологик суверенитетга путур етказиши мумкинлиги ҳақида гапирди

«Миллий» телеканали асосчиси, Миллий масc-медиани қўллаб-қувватлвш ва ривожлантириш жасоат фонди раиси Комил Алламжонов телеканалларда хориж сериаллари кўпайиб кетаётганини танқид қилди.

1 daqiqa o‘qiladi

Алламжонов хорижий сериаллар идеологик суверенитетга путур етказиши мумкинлигини таъкидлади

«Миллий» телеканали асосчиси, Миллий масc-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси Комил Алламжонов телеканалларда хориж сериаллари кўпайиб кетаётганини танқид қилди. Бу оқибатда ғоявий мустақилликнинг бой берилишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Эндиликда, телеканалда хорижий сериаллар камайтирилиб, миллий сериалларни эфирга узатиш кўпаяди.

«Куни кеча биз "Миллий" телеканали жамоаси билан учрашиб, эфир сифатини яхшилаш, янги ва қизиқарли лойиҳаларни амалга ошириш орқали телеканал рейтингини янги босқичга олиб чиқиш учун вазифаларни белгилаб олдик.

Бугун, афсуски, кўп телеканалларда асосан хориж сериаллари намойиш этиляпти, миллий сериаллар эса деярли йўқ. Бу — бугун эътибор қаратилиши ва ҳал этилиши лозим бўлган муҳим масала деб ҳисоблайман.

Сабаби сериаллар томошабин онгига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатувчи кучли восита ҳисобланади. Агар уни меъёри бўлмаса, бу кетишда идеологик суверенитетимизни йўқотиб қўйишимиз ҳеч гап эмас.

Шу боис яқин келажакда "Миллий" телеканалида хорижий сериалларни эфирдан имкон даражада камайтириш ва кўпроқ ўзимизнинг миллий сериалларни ишлаб чиқаришга қарор қилдик», деб ёзади Алламжонов ўзининг телеграм каналида.