Ўзбекистонлик миллиардернинг даъво аризаси рад этилди
Қарор миллиардернинг Россия президенти Владимир Путин билан "хос алоқалар"га эгалиги ва "Украинани беқарорлаштиришни фаол қўллаб - қувватлагани" билан асослаган.
1 daqiqa o‘qiladi

Қарор миллиардернинг Россия президенти Владимир Путин билан "хос алоқалар"га эгалиги ва "Украинани беқарорлаштиришни фаол қўллаб - қувватлагани" билан асослаган.
Европа суди Алишер Усмоновнинг санкциялардан чиқариш ҳақидаги даъво аризасини рад этди, дея хабар бермоқда Reuters ва Bloomberg агентликлари.
Санкция сабаби
Маълум бўлишича, Европа Иттифоқининг олий суд инстанцияси – Европа суди ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг уни санкциялар рўйхатидан чиқаришни сўраб киритган даъво аризасини рад этган. Алишер Усмонов Европа Иттифоқи санкциялар рўйхатига 2022 йил мартида, Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳарбий босқинидан кўп ўтмай киритилган эди.
Қарор асоси
Европа Иттифоқининг олий суд инстанцияси ўз қарорини Алишер Усмонов Россия президенти Владимир Путин билан "хос алоқалар"га эгалиги ва "Украинани беқарорлаштиришни фаол қўллаб - қувватлагани" билан асослаган.
Санкцияларнинг таъсири борми?
2023 йил сўнгида санкцияларга қарамай Алишер Усмонов бойишда давом этаётгани ҳақида хабарлар тарқала бошлаган эди. Украинадаги уруш фонида Ғарб санкцияларига учраган ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг бойлиги ўтган йил якунида 1,88 млрд долларга ошиб, умумий бойлиги — 20,3 млрд долларгага етгани маълум бўлган эди.



