$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Телефон рақамини ўзгаришсиз бошқа компанияга ўтказиш мумкинлиги ҳақидаги хабарлар рад этилди

Телефон рақамини ўзгаришсиз бошқа компанияга ўтказиш мумкинлиги ҳақидаги хабарлар рад этилди

Жорий йил 1 октябрдан мобил телефон рақамини сақлаган ҳолда бошқа алоқа компаниясининг хизматларидан фойдаланиш мумкинлигини ҳақидаги гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Бироқ бундай имконият яқин келажакда пайдо бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда АКТ вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Унинг айтишича, ижтимоий тармоқларда бу каби гап-сўзларнинг тарқалишига «Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгани, ҳужжатга кўра, мобил алоқа оператори ўзгарганда рақамлари ўзгармай қолиши ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган.

«Мазкур норматив ҳужжат жорий йил 31 июль куни қабул қилинган бўлса-да, 1 октябрдан кучга кириши белгиланган. Аммо ҳужжат кучга кирди дегани, унда келтирилган хизматлар ҳам ўша заҳоти кучга киришини англатмайди», — деди Аҳматов.

Эсалатиб ўтамиз, аввалроқ Адлия вазирлиги Матбуот хизмати телефон рақамини ўзгаришсиз бошқа компанияга ўтказиш мумкинлиги ҳақида хабар берганди.