$
 12198.28
-30.3
 14241.49
-41.49
 156.57
0.61
weather
+26
Кечаси   +14°

АКТ вазирлиги IMEI-кодлар билан боғлиқ можарога изоҳ берди

Вазирлик IMEI масаласида камчиликлар борлигини тан олди. Буёғига нима қилиш керак?

IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишдаги муаммолар ортидан сўнгги кунларда жуда кўп мулоҳазалар билдирилди. Uz24 таҳририяти бу камчиликларга изоҳ сўраб АКТ вазирлиги билан боғланганида вазирлик IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишда камчилик ва муаммолар борлигини тўғри тушунган ҳолда, ҳозирда уларни бартараф қилиш устида ишлаётганини билдирди. Шунингдек, шунча эътироз ва норозиликларга қарамай нега бу тартиб жорий қилингани, унинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Вазирликка кўра, масофадан туриб ёки онлайн рўйхатдан ўтишда фойдаланувчи ва тегишли шахс ўртасида тўғридан-тўғри алоқанинг йўқлиги туфайли паспорт маълумотлари унинг эгаси томонидан шахсан тақдим этиляптими ёки йўқ, буни билиш имконсиз. Бунинг оқибатида ҳозирда мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини учинчи шахслар томонидан рўйхатдан ўтказилиши ҳолатлари учрамоқда.

Бировларнинг паспорт маълумотлари ёрдамида мобил қурилмаларнинг ноқонуний рўйхатдан ўтказилиши олдини олиш ва бундай фаолият билан шуғулланаётганларни аниқлаш мақсадида Тизим оператори ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қиляпти.

Жисмоний шахсларнинг паспорт маълумотлари асосида мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш ва бегоналар томонидан шахсий маълумотлардан фойдаланиш ҳолатларини камайтириш мақсадида тизимга текширув алгоритми жорий қилинди.

IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш жаҳон амалиётида мавжуд ва бизни ҳимоя қилишга қаратилган.

Кўпгина мамлакатларда (Буюк Британия, Франция, Нидерландия, Бельгия, Дания, Финляндия, Германия, Швеция, Норвегия, АҚШ, Туркия, Озарбайжон ва бошқалар) ноқонуний, ўғирланган ёки қалбаки телефонлар савдоси олдини олиш учун IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий қилишган.

Бу амалиёт инвестиция жалб қилишда ҳам муҳим рол ўйнайди. Масалан, Apple каби гигант компаниялар бизнинг бозоримизга кириб келиши учун олдин ана шу бозорни тартибга солишимиз керак. Бунинг учун эса шу тизими ёрдамида мобил қурилмаларнинг ноқонуний, яширин импортини йўқотиш зарур.

Биргина 2019 йил 1 январдан 2020 йилнинг 15 сентябригача мамлакатимизга 58,8 минг дона мобил қурилмалар олиб кирилган ва ҳозирги кунга келиб уларнинг импорт ҳажми 7,7 бараварга ўсган. Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тизими орқали, тахминан, 47,14 миллион IMEI-кодлари рўйхатдан ўтказилди. Уларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тизими жорий қилингач (2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 15 сентябргача) 47,3 миллион доллар қийматидаги 911 минг 882 дона мобил қурилмалар импорт қилинди. Импорт қилувчилар сафи эса 2,7 бараварга ўсди.

Бундан ташқари, одамлар бу тизимнинг жорий қилиниши мобил қурилмалар воситасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини тушуниб етиши керак. Бу тизим аввало аҳоли ҳавфсизлигини таъминлаш учун ҳам бизга керак.

Теги :
Jamiyat