Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Сунъий идрок кишиларни ишсиз қолдириши мумкинми? СИ билан суҳбат

Қуролланиш пойгаси, ишсизлик, таълим, тиббиёт ва сиёсий майдон. Келгуси 5 йил ичида сунъий интеллект ҳаётнинг қайси соҳаларини ўзгартиради? Олимлар мулоҳазаси ва сунъий идрокнинг ўз жавоби билан қизиқиб кўрдик.

3 daqiqa o‘qiladi

сунъий идрок СИ

Ўтган йил давомида сунъий идрок матн ва тасвир воситаларида сезиларли ютуқларга эришди. Бироқ, норвегиялик олимлар чуқурроқ инқилоб содир бўлаётганини таъкидлашмоқда. Олимлар 2029 йилга бориб, сунъий идрок (кейинги қаторларда СИ кўринишида) билан боғлиқ бир қатор инқилобларни.

Янги қуролланиш пойгаси

Келгуси беш йил ичида биз сунъий интеллект томонидан яратилган тобора такомиллаштирилган қуролларни кўришимиз мумкин. Мутахассислар фикрича, Хитой Халқ Республикаси бу пойгада ғолиб чиқади.

Санъат соҳаси

Сунъий интеллект томонидан яратилган санъат асарлари. Беш йил ичида сунъий интеллект нафақат фильмлар, мусиқалар, китоблар ва видео ўйинлар ярата олади, балки янги стандартга айланади.

Таълим соҳаси

Бу вақт оралиғида маъруза ва имтиҳонлар эскиради. "Нега биз сунъий интеллект биздан яхшироқ ишлайдиган нарсани синаб кўрмаслигимиз керак?, коллежлар ва университетлар мавжуд бўлса-да, улар бугунги кундагидек бўлмайди”, дейди олимлардан бири.

Сиёсий майдондаги таъсир

Эндиликда сунъий интеллект муҳим қарорларни қабул қилишда иштирок этиши кузатилади. Биз аллақачон тўй нутқлари ва конспектларини ёзиш бўйича маслаҳат олиш учун ChatGPT'га мурожаат қилмоқдамиз. Яқин келажакда сунъий интеллектга сиёсатчилар ҳам ёрдам учун мурожаат қилишлари кузатилади.

СИ сизнинг иш ўрнингизни эгаллайди

Олимлар келаётган йилларда меҳнат бозорида инқилоб бўлишини ҳам башорат қилган. 5 йил ичида инсон аралашувини талаб қиладиган вазифалар камроқ бўлади. Бироқ, одамларнинг иши янада мазмунли бўлади. Аммо ишчилар сунъий интеллект билан алмаштирилса, бундан ким фойда кўриши муаммодир.

Дастурчилар “қирғини”

Дастурлаш ишлари ўтмишда қолади. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бир неча йил ичида касб сифатида йўқолади. Аммо ижтимоий тармоқларни дастурлашни биладиган мутахассислар ҳали керак бўлади.

Тиббиёт инқилоблари

Сунъий интеллект тиббиётда. Нанороботлар шикастланган мушаклар ва тўқималарни ёки ўсмаларни даволашда кўпроқ имкониятларни ўз ичига олади. Шу билан бирга, СИ, ҳаттоки, қаришга қарши курашда ҳам ёрдам бериши кутилмоқда.

Коинотни тадқиқ қилиш

Сунъий интеллект сайёралараро тадқиқотлар учун жуда мос лойиҳа. Илон Маск ундан фойдаланишда биринчилардан бўлиши кўзда тутилган. Ҳозирги вақтда СИ инсон мияси каби кўп вазифали эмас. Бироқ, 2029 йилга келиб сунъий интеллектнинг турли шаклларини бирлаштирган версияси пайдо бўлиши кутилмоқда.

Сунъий идрок билан суҳбат

Юқоридагиларга мос равишда, СИга меҳнат бозори билан боғлиқ савол йўлланган ва у саволга қуйидагича жавоб қайтараган. “Бу жуда муҳим ва кенг тарқалган савол. Мени яратишдан мақсад, одамларни ишсиз қолдириш эмас, балки уларнинг ҳаётини енгиллаштириш ва турли вазифаларда ёрдам беришдир. Сунъий интеллект ва автоматлаштиришнинг кенг тарқалиши айрим касбларга бўлган талабни камайтириши мумкин, бироқ бу ўзгаришлар янги касб имкониятларини яратиши ҳам мумкин.”, дейилади жавобда.


Сунъий интеллектнинг меҳнат бозорига таъсири ҳақида унинг ўзидан йўлланган жавоб. 

Автоматлаштириш ва ўзгарувчанлик
Баъзи оддий ва такрорий вазифалар автоматлаштирилиши мумкин, бу эса ушбу вазифаларни бажарадиган одамларни қайта тайёрлашни талаб қилади. Бироқ, СИ ёрдамида янги касблар ва соҳалар пайдо бўлиши ҳам мумкин, масалан, СИни ўргатиш, назорат қилиш, ва уни инсон фаолиятига мослаштириш соҳалари. 
Янги кўникмалар ва таълим 
Келажакда инсонлар янги кўникмаларни ўрганишлари ва ўзларини доимий равишда янгилаб боришлари муҳим бўлади. СИ ва технологиялар ривожланиши билан бир қаторда, одамлар ҳам ўзларини ривожлантиришлари зарур. 
Яратувчанлик ва инсонпарварлик
СИ ҳали ҳам яратувчанлик, инсонпарварлик, шахсий мулоқот каби соҳаларда инсонларни ўрнини босолмайди. Шунинг учун, бу каби соҳаларда иш имкониятлари сақланиб қолиши ва ҳатто кенгайиши мумкин. 
Ижтимоий ва иқтисодий мослашув
Ҳукуматлар ва ташкилотлар СИ ва автоматлаштиришнинг иш бозорига таъсирини юмшатиш учун сиёсатлар ва дастурларни ишлаб чиқишлари зарур. Масалан, қайта тайёрлаш дастурлари, ижтимоий ҳимоя чоралари ва янги иш ўринларини яратиш стратегиялари муҳим аҳамият касб этади. 
Демак, умумий қилиб олганда, сунъий интеллект ва автоматлаштиришнинг таъсири мураккаб ва кўп қирралидир. Улар айрим иш ўринларини йўқотиши мумкин, бироқ янги имкониятлар ва касбларни ҳам яратади.