$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Карим Бензема Олмалиқда. Бугун "Марказий"ларда халқаро ўйинлар бўлади

AFC 5-tur AFC 5-tur o‘yinlari

Бугун Ўзбекистоннинг икки клуби қитъанинг нуфузи жиҳатидан биринчи рақамли мусобақаси, Осиё Чемпионлар Лигасининг 5-тури доирасида майдонга тушади. Рақиблар Саудиянинг миллионлар тикилган ва юлдузли таркибга эга жамоаси "Ал Иттиҳод" ҳамда Иорданиёнинг "Ал Файсали"си. Карим Бензема бошчилигидаги "Ал Иттиҳод"ни ОКМК Олмалиқда қабул қилса, "Ал Файсали" Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади. 

Юлдузларга қарши ОКМК

Олмалиқдаги учрашув гарчи вакиллармизнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятлари қолмаган бўлса-да, меҳмонлар таркибидаги юлдузлар туфайли, кўплаб маҳаллий муҳлислар қизиқишига сабаб бўлмоқда. Вакилларимиз таркибида бир қатор йўқотишлар бор. Жумладан, Рубен Санчес, Акром Комилов, Шохрух Гадоев ва энг муҳим йўқотиш, Анзур Исмоилов бугунги ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. Маълумот учун, "Ал Иттиҳод" таркибида Фабиньо, Нголо Канте ва Бензема каби жаҳон даражасидаги юлдуз футболчилар мавжуд. Айни вақтда Саудия клуби "С" гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Бугунги эҳтимолий ғалаба, "Ал Иттиҳод" учун кейинги босқич масаласини узил-кесил ҳал қилади. 

ОКМК учун бугунги учрашув математик жиҳатдан деярли ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Халқаро майдондаги аҳволи оғир бўлишига қарамай, олмалиқликлар маҳаллий чемпионатда 1 декабрь куни, ўз майдонида бугун халқаро ўйинда майдонга тушувчи яна бир жамоа "Насаф"ни қабул қилиб, мағлуб этган тақдирда, мамлакат вице-чемпиони бўлиш эҳтимоли бор. 

Ўзига ўзи ҳукм ўқийди

Қаршидаги учрашувда "Насаф" ўз тақдирига "ҳукм" ўқийди. Ҳа, кейинги босиқч масаласини ҳал қилиш, жамоанинг ўз қўлида. "Ал Файсали" билан оғир кечган дастлабки учрашувда қаршиликлар минимал, 1-0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Айни вақтда жамоалар ўрин олган "Б" гуруҳида БААнинг "Ал Шаржа" клуби вакилларимизни 1 очко фарқи билан ортда қолдирган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. Рақиб жамоа учун бугунги учрашув сўнгги имконият бўлишини инобатга олсак, қаршиликлар учун "Марказий"даги баҳс осон кечмаслиги аниқ. "Насаф" ушбу мавсумда Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш орқали ОЧЛнинг кейинги мавсумида иштирок этиш йўлланмасини ҳал қилиб улгурган. "Аждарлар" сўнгги турда Олмалиқдаги урашувда дурранг ёки ғалаба қайд этса, Суперлиганинг кумуш медалларига сазовор бўлиши мумкин. 

Маълумот учун, "Марказий"лардаги учрашув Қаршида 19:00 да, Олмалиқда 21:00 да старт олади.