$
 12711.00
21.0
 13538.49
12.22
 136.31
0.36
weather
+26
Кечаси   +14°

Термизда олти нафар эгизак туғилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Термизда олти эгизак туғилгани ҳақида хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида олти нафар эгизак: тўрт нафар қиз, икки нафар ўғил туғилганлиги ва бу Ўзбекистон учун рекорд кўрсаткич экани ҳақида хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Сурхондарё вилоят cоғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Комил Абдивохидов билан боғланди.

— Бу хабар ҳақиқатга зид, — дейди бошқарма бошлиғи. — Термиз шаҳри ва туманида бундай туғилиш қайд этилмаган. Охирги кўп фарзанд туғилиши ҳудудимизда 3 февраль куни бўлган, яъни Ангор тумани “Тўлқин” маҳалласида истиқомад қилувчи 1990 йилда туғилган Махбуба Абдумуродова шу куни уч фарзандини кесарча кесиш йўли орқали дунёга келтирган. Биринчи фарзанди қиз (вазни 2950 грамм, бўйи 49 см), иккинчиси ўғил (вазни 2900 грамм, бўйи 47 см) ва учинчиси ҳам ўғил (2200 грамм бўйи 46 см). Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли.

Теги :
Жамият