52-ўлим: Навоийлик эркак коронавирусдан вафот этди
Кеча Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ва ундан ўлим топиш ҳолатлари бўйича антирекорд қайд этилди:
1 daqiqa o‘qiladi

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи 55 ёшли бемор (эркак киши) 6 июль куни “COVID-19” инфекциясига намуна топширган, шу куни Зарафшон шаҳридаги шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.
Унга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси ташхиси қўйилган. У гипертония касаллиги, артериал гипертензия, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, семизлик каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.
Эслатиб ўзтамиз, кеча Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ва ундан ўлим топиш ҳолатлари бўйича антирекорд қайд этилди:
9 июль куни 472 ҳолатда касаллик қайд этилиб, шундан 275 нафари карантин муассасаларида, 190 нафари аҳоли орасида, 7 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида 2 нафар, Бухоро вилоятида ҳам 2 нафар (шундан 1 нафари афғонистонлик), Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида эса 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.



