$
 12208.08
32.74
 14116.20
52.46
 155.00
0.71
weather
+26
Кечаси   +14°

Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси 3D металл принтер сотиб олиш бўйича тендер эълон қилди

3d

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ энг яхши таклифлар танловини эълон қилади:

– Тендер №1: «SLM принтер (3D металл принтер) сотиб олиш бўйича». 404 000,0 АҚШ доллари миқдорида (1-илова);

Тендер ғолибларини аниқлаш мезонлари:

– малакавий ҳужжатларни ва таклифнинг техник қисмини ўрганиш;

– Буюртмачининг (якуний фойдаланувчи) техник экспертлари томонидан техник хулоса чиқарилгандан кейин таклифнинг молиявий (тижорат) қисмини харид комиссияси томонидан кўриб чиқиш;

– нарх, сифат, муддат ва кафолат бўйича энг яхши таклифни тақдим этган тендер ғолибини аниқлаш.

Манфаатдор шахслар харид ҳужжатларини махсус ахборот портали (лот №22111006161797) etender.uzex.uz ёки Инновациялар ва технологиялар трансфери миллий офисининг www.milliyofis.uz сайти орқали олишлари мумкин.

Қўшимча саволлар туғилганда, танлов иштирокчилари қуйидаги манзилга ёзма равишда мурожаат қилишлари мумкин: Инновациялар ва технологиялар трансфери миллий офиси, Тошкент шаҳри, Университет 7 кўчаси.

Ваколатли алоқа ходимлари: Руҳиддин Хусниддинов – Инновациялар ва технологиялар трансфери миллий офиси бўлим бошлиғи, +998(94) 020 30 57, rukhiddin.xusniddinov@gmail.com

Иштирокчи ўз таклифларини etender.uzex.uz махсус ахборот порталига жойлаштириши талаб этилади. Шу билан бирга, малака, техник ва нарх ҳужжатлари алоҳида тақдим этилади.

Давлат харидлари жараёнида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

– манфаатлар тўқнашуви;

– нархларни синдириш ёки иштирокчиларни танлаш натижаларини бузиш учун иштирокчиларнинг олдиндан тил бириктириши;

– ёлғон ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этиш ёки тарқатиш, шунингдек, давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишни асоссиз чеклаш;

– иштирокчилар томонидан кейинчалик шартномани имзолашдан ёки уни лозим даражада бажаришдан бош тортган ҳолда сунъий равишда арзон нархларда таклифлар бериш;

– фирибгарлик, қалбакилаштириш ва коррупциянинг намоён бўлиши;

Бундан ташқари, тендер ҳужжатларининг барча талабларига қатъий риоя қилиш керак. Хусусан, иштирокчиларнинг таклифлари қуйидагилардан ошмаслиги керак: маржинал нарх, иштирокчиларнинг нарх таклифлари тендер ҳужжатлари талабларига (тўлов шартлари, етказиб бериш, етказиб бериш муддати ва таклифнинг амал қилиш муддати) мос келиши керак.

Иштирокчиларнинг таклифлари 2022 йил 11 октябрдан 2022 йил 27 октябргача, Тошкент вақти билан соат 10:58 га қадар 404 000,0 АҚШ доллари миқдорида etender.uzex.uz махсус ахборот порталида (Илова) 1-сонли “SLM принтер (3D металл принтер) сотиб олиш учун” тендер савдоларига жойлаштирилиши шарт.c