$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Коронавирусдан вафот этган 11 ёшли боланинг ўлими сабаблари очиқланди

Коронавирусдан вафот этган 11 ёшли боланинг ўлими сабаблари очиқланди Иллюстрация

Аввалроқ Бўстонлиқ туманида 11 ёшли бола коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар бергандик. Соғлиқни сақлаш вазирлиги боланинг ўлими сабаблари ҳқидаги маълумотларни очиқлади.

Маълум бўлишича, Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида истиқомат қилган 11 ёшли бола 5 сентябрь куни эрталаб соат 8:00 да туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган. Унда ўша вақтда бурундан қон кетиши, тана ҳароратининг 38 даражага кўтарилиши, нафас сиқиши кузатилган. Кўкрак қафаси ренгени қилинганда 50 фоиз зарарланиш аниқланган.

Бола 2012 йилдан буён сурункали гломерулонефрит, нефротик шакли, сурункали буйрак етишмовчилиги, камқонлик ва семизликнинг учинчи даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган ва ногиронлик нафақаси олиб келган. Тошкент тиббиёт академиясининг болалар нефрология бўлимида юқоридаги ташхис билан йилига 2 марта стационар шароитда даволаниб турган. Сўнгги бор 2020 йил 11 – 20 июлда Чирчик шаҳридаги Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг нефрология бўлимида даволанган.

Бемор Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасида инфекционист, реаниматолог, педиатр шифокорлари томонидан консилиум қилинган ва унга коронавирус ташхиси қўйилиб, тезкор тартибда Чирчиқ шаҳридаги шу соҳага ихтисослашган шифохонага келтирилган.

Бироқ, кўрилган даво чораларига қарамасдан, бемор сурункалн гломерулонефрит, буйрак етишмовчилининг терминал босқичи, семизлик ва анемиянинг учинчи даражаси, икки томонлама пневмониянинг оғир шакли натижасида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, бу Ўзбекистонда болалар орасида коронавирус туфайли расман қайд этилган биринчи ўлим ҳолатидир. 

Теги :
Jamiyat