$
 12935.27
39.72
 14367.20
28.64
 160.47
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°
textileads

Бўстонлиқда 11 ёшли бола коронавирусдан вафот этди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 50 мингга яқинлашди

Кеча, 2020 йил 17 сентябрь куни Ўзбекистонда 599 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида ҳам 3 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор, жумладан Бўстонлиқ туманида яшаган 11 ёшли бола вафот этди.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Сирдарё, Фарғона, Қашқадарё, Хоразм ҳамда Сурхондарё вилоятларида 618 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 49 761 нафар бемордан 46 092 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 254 нафар бемордан 478 нафари оғир, 269 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat