$
 12610.17
-9.84
 13526.93
4.59
 135.24
-0.5
weather
+26
Кечаси   +14°

Тез тиббий ёрдам шифокори: "103 нинг кечикишига шифокор айбдор эмас"

Коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлар 5000 нафардан ошди Коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлар 5000 нафардан ошди

Пандемия пайтида жанг қилиб ишлаётган 103 ходимларига айбловлар қўйилмоқда.  Бу масалага тез тиббий ёрдам шифокори Умиджон Уралов муносабат билдирди. Унингча, 103 нинг кеч бораётганида оддий ходимнинг айби йўқ. Бу бошқарувдаги муаммо, жуда кўп юклама, ресурслар етишмаётганлиги билан боғлиқ.

Шифокор муаммонинг бир нечта жиҳатларини келтириб ўтган. Жумладан:

1)     103 ходими роботдек ишламоқда. Одатда 200-250 чақирув бўлган туманларда ҳозир 650-700 чақирув бўлмоқда.

2)     Кечки пайт соат 18-19 ларда тушлик қилишмоқда. У ҳам бўлса кўчада у бу егулик еб олишмоқда. Тун соат 01:00-02:00 ларда эса кечки овқатни ейишмоқда. Халқдан илтимос агар кўчада овқат еб турган тез ёрдам машинани кўрсангиз расмга тушириб бошқача талқин қилманг. Хонадонингизга борганда ақалли 1 пиёла чой беринг.

3)     Шу кунларда тез ёрдамга қўшимча 50 дона эски дамас машиналари берилди. Лекин қўшимча ходимлар ҳисобига эмас, балки 1 та жамоани врач ва фельдшерини алоҳидалаш эвазига машиналарга ходим берилди. Улар 2 киши бажарадиган ишни бир ўзи қилишга мажбур бўлмоқда.

4)     Энг асосийси, шу 103 ходимлари ҳар куни Covid-19 билан курашмоқда. Чақирувлар 90% температура. Жуда кўп беморларда пневмония бор. СЭС ва поликлиника жараённи бошқара олишмаяпти. Чунки тест топширгандан кейин 5-8 кунгача жавоби чиқмаяпти ва уларга алоҳида COVID-19 га бириктирилган жамоалар эмас, балки умумий 103 ходимлари боришмоқда.

5)     Лекин шунча ҳаётини ҳавфга қўйиб ишлаётган 103 ходими пандемия даврида моддий рағбат ёки 6% қўшимча ҳақ олгани йўқ.

6)     Орамизда COVID-19 юқтириб пневмония бўлиб шифохонада ётган ходимлар кўпаймоқда.

7)     Лекин масалани ҳал этишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки бошқа юқори мансабдорлар эътибор бермаяпти.  

Теги :
Жамият