$
 12848.38
27.91
 13512.64
42.17
 120.07
-2.19
weather
+26
Кечаси   +14°

Зоминда бўрилар ва Туркистон силовсини фотоқопқонларга тушиб қолди (ВИДЕО)

Табиат ресурслар вазирлиги Зомин қўриқхонасидан икки бўри ва бир Туркистон силовсини тасвирланган фотоқопқон суратларини намойиш этди.

«Зомин» давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонларга ҳудудда озуқа излаб юрган бўриларнинг суратлари тасвирга олинди, дея хабар бермоқда Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳар иккала тасвирда бўрилар ҳар хил вақтларда аммо битта йўлдан юрганини кўриш мумкин.

Зомин давлат қўриқхонаси Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманлари ҳудудида жойлашган. Унинг майдони деярли 27 минг гектарни ташкил қилади.

Бир неча кун олдин эса Туркистон силовсини пайдо бўлган кадрлар эълон қилинганди.

Ушбу жонивор асосан тоғларнинг ўрта ва юқори қисмлари (алп ўтлоқлари зонасининг баргли ўрмон ва арчазорлар қоплаган қуйи чегарасигача), кўпинча сочма-тошлоқ ва қояларга яқин жойларда яшайди.

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг рўйхати ва Ўзбекистон «Қизил китоби» га киритилган. Асосан тунда, баъзан кундузи ҳам фаол, бошқа пайтлари чакалакзор буталар орасига беркиниб ётади.