$
 12683.99
35.87
 13647.97
25.94
 139.24
0.82
weather
+26
Кечаси   +14°

Қашқадарёда "Зил" машинаси ағдарилиб кетди

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Қашқадарё вилояти Косон туманида "ЗиЛ-53" юк автомобили ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 5 декабрь куни соат 03:00 ларда Қарши—Кўкдала йўналишида Косон туманидан Самарқанд вилоятига қараб ҳаракатланиб бораётган "ЗиЛ-53" юк автомашина ҳайдовчиси ноқулай об-ҳаво таъсирида бошқарувни йўқотиб, йўл ёқасига ағдарилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

"Зудлик билан воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар автомобилга ортилган маҳсулотларни ва махсус техника ёрдамида юк машинасини олиб чиқишда ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатди", дейилади вазирлик ахборотида.

Теги :
Жамият