$
 10507.46
10.47
 12586.89
35.64
 136.97
-1.62
weather
+24
Кечаси   +11°

Ўзбекистон ва Хитой компанияси ҳамкорлигида яратилган вакцина рўйхатдан ўтказилди

Ўзбекистон ва Хитой компанияси ҳамкорлигида яратилган вакцина рўйхатдан ўтказилди

Ўзбекистон ҳаммуаллифига айланган ZF-UZ-VAC 2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцинаси тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабар берди.

«Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd» компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистон томони қўшган ҳиссасини инобатга олиб, «ZF 2001» вакцинасини бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади. Ушбу янги вакцинани «ZF-UZ-VAC 2001» номи билан биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланишга келишилгани айтиляпти.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январда тасдиқланган «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига кўра дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади.

Теги :
Жамият