$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкент вилоятида заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган фуқаро ушланди

Фото: Божхона бошқармаси Фото: Божхона бошқармаси

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланган навбатдаги ҳолатда заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган фуқаро тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди. 

Қўшни мамлакатдан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаро хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг эътиборини тортган. Ўтказилган шахсий кўрик натижасида фуқаронинг қўлидаги дастрўмоли ичига беркитилган йўловчи божхона декларациясида ёзиб курсатилмаган, оғзаки суровда маълум қилинмаган умумий оғирлиги 240 грамм заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди. 

Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилди. 

Маълумот учун, амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз, йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин.

Теги :
Jamiyat