$
 12760.21
54.42
 14704.87
0.46
 160.08
0.88
weather
+26
Кечаси   +14°
oguads

"Зангиота-Қоплонбек" ўтказиш пункти 1 декабрдан вақтинча ёпилиши эълон қилинди

Фото: Xabar.uz Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги "Зангиота-Қоплонбек" автойўл ўтказиш пункти реконструкция ва модернизация қилиш учун 1 декабрдан бошлаб вақтинча ёпилади.

28 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши доирасида бу бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари келишувга эришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Зангиота-Қоплонбек" автомобиль ўтказиш пункти "Қоплонбек" автойўл ўтказиш пункти модернизация қилиниши муносабати билан 1 ноябрдан вақтинча фаолиятини тўхтатиши ҳақида маълум қилинган эди.