$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Зангиотада қўшни бўлган учта уйда кетма-кет ёнғин содир бўлди

Зангиотада қўшни бўлган учта уйда кетма-кет ёнғин содир бўлди

Тошкент вилоятида ФВВ қутқарувчилари 3 та уйдаги ёнғинни бартараф этишди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, бугун Зангиота туманида жойлашган “Aлоқа” МФЙ ҳудудида содир бўлган. Соат 07:19 да бир неча дақиқа фарқи билан қўшни бўлган учта уйда кетма-кет ёнғин содир бўлган. Воқеа жойига зудлик билан Тошкент вилояти ФВБ қутқарувчилари етиб келган. Соат 08:05 да ёнғин ўраб олинган бўлса, 08:33 да уни тўлиқ бартараф қилишга эришилди.

Ёнғин ҳодисаси уйларнинг 400 кв. м. қисмига зарар етказган. Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар аниқланмаган.