$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

«Юксалиш» Ўзбекистондаги коронавирус статистикасига шубҳа билан қараяпти

«Юксалиш» Ўзбекистондаги коронавирус статистиксига шубҳа билан қараяпти

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ статистикага ўз муносабатини билдирди.

Унда вирусдан касалланиш ҳолати илк бор қайд этилганига ярим йилдан ошганига қарамай кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги билан боғлиқ саволлар жамоатчилик орасида тобора кўпайиб бораётгани, бу эса фуқароларда қабул қилинаётган қарорларга ишончсизлик келтириб чиқараётгани ҳақида сўз боради.

Ҳаракат аъзолари масъул идоралар раҳбарларини қуйидагиларга чақирди:

1. Республика махсус комиссияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ вазият тўғрисида фуқароларни тўлиқ ва холис ахборот билан таъминлаб бориш, хусусан, коронавирус инфекцияси тарқалишининг аниқ кўрсаткичлари ва ўчоқлари, уйда даволанаётган одамлар, вафот этганлар сони кўрсатилган кунлик батафсил ҳисоботларни эълон қилиб бориш.

2. COVID-19 юқиши натижасида келиб чиққан пневмония ҳолатларини ва коронавирус инфекциясини яхлит статистик маълумотлар кўринишида бирлаштириш, шу жумладан пневмонияни юқтирган ва унинг оқибатида вафот этганлар сонини тақдим этиш.

3. Коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоларининг тўлиқ рўйхатини жамоатчиликка тақдим этиш.

4. Фуқароларни эпидемиологик вазият ҳақида хабардор қилишга қаратилган брифинг ва матбуот анжуманларида вазирлик ва идоралар раҳбарияти даражасидаги ваколатли шахслар, Республика махсус комиссияси аъзоларининг иштирок этишини таъминлаш.

Ёпиқлик, айрим масалалар юзасидан сукут сақлаш ва ноаниқлик ваҳима, миш-мишлар тарқалишининг, ахборот маконида фейклар кўпайишининг омиллари бўлиб, пировардида фуқароларда ҳукуматга нисбатан ишончсизлик ортишига олиб келади, деб ҳисоблаймиз. Давлат раҳбари коронавирус инфекцияси билан зарарланишнинг ҳақиқий ҳолати бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча ҳоким ва раҳбарларни огоҳлантирди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Ишончли, холис, ўз вақтида берилган маълумотлар фуқароларга асосли қарорлар қабул қилишга, ўзлари ва бошқаларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш учун масъулият билан ёндашишга имкон беради.

“Пандемия бутун дунёда тўлиқ бартараф этилмас экан, хотиржамликка берилиб бўлмайди. Барча юртдошларимизни хушёрликка, жуда эҳтиёткорлик билан карантин ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилишга чақириб қоламиз”, дейилади мурожаат матнида.

Теги :
Жамият