$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

ЙТҲда ҳалоқ бўлган тез ёрдам ходимлари ҳақида расмий маълумот берилди

Тез ёрдам ходимларининг аварияда ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар юзасидан расмий маълумот берилди ЙТҲ

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда “Тез ёрдам ходимлари мудҳиш аварияда ҳалок бўлишди” сарлавҳаси остида тарқалган хабар бўйича расмий маълумот берди.

Жорий йилнинг 7 июль куни соат 05:25 ларда, Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 345-километрида тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси, 1988 йилда туғилган Е.П. “Damas” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб эҳтиётсизлиги оқибатида йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган.

ЙТҲ натижасида “Damas” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 32 ёшли Е.П. ва йўловчиси 28 ёшли А.Х.лар оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Пешку тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.