$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Қашқадарёда “Ласетти” ва “Нексия” русумли автомобилларнинг тўқнашиши оқибатида “Нексия” ҳайдовчиси ҳалок бўлди

ЙТҲ нексия

Қашқадарёда қарама-қарши йўлга чиқиб кетган “Ласетти” қаршисидан келаётган “Нексия” билан тўқнашиши оқибатида “Нексия” ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Республика ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, орий йилнинг 8 сентябрь куни соат 15:00 ларда, Қашқадарё вилояти, Косон тумани ҳудудидан ўтган 4Р 95 маҳаллий автомобиль йўлининг 6-километрида ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Ш.Ғ. “Ласетти” русумли автомобилни бошқараётган вақтида қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Д.М. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобиль билан тўқнашган. Натижада эса “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси 25 ёшли Д.М. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси 26 ёшли Ш.Ғ. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси 26 ёшли Ш.Ғ. бир йил мобайнида 5 маротаба қоидабузарлик содир этган.