$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Танилиш мақсадининг охири 10 суткалик қамоққа олиб борди

s 2 15

Уч нафар 20 ёшли йигит пиёдалар ўтиш жойидан стретч плёнкаларга ўралган ҳолда ўтгани учун 10 суткага қамалди. Йигитлар буни шарт бажариш сифатида қилгани, шунингдек, интернетга чиқиб кетиш орқали машҳур бўлмоқчи бўлганини билдирди. 

Воқеа қаерда содир бўлган?

Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида стретч плёнкаларга ўралган ҳолда пиёдалар ўтиш жойидан ўтган йигитларга чора кўрилди.

2004 йилда туғилган 3 йигитнинг сўзларига кўра, улар буни шарт бажариш сифатида бажарган. 

Шартга кўра, йигитлар одам гавжум жойдан танасини бутунлай ўраган ҳолда ўтишга келишган. Шунингдек, интернетга жойлаш орқали танилиш мақсад қилинган.

"Яшил чироқда тез ўтиб кетаман, деб ўйлагандим"

"Мен шу шартни менга бергин, деб илтимос қилганман. Билардим, мақсад танилиш, шу орқали интернетга чиқиб кетиш эди. Яшил [чироқ]да тез ўтиб оламан дегандим", — дейди йигитлардан бири.

"Мен бошидан охиригача видео олиб турганман. Стретчга ўралганидан кейин ерга ётган. Мен орқасидан видео олганман. Кейин ЙПХ ходимлари келди", — дейди яна бир йигит.

"Стретчга ўралиб ётишим, думалаб ўтишим керак эди. Чилонзорда „пробка“ кўп ҳозир, ўта олмайсан десам, йўқ, ўтамиз, деди. Кейин рози бўлдим", — дея ҳолатни тушунтирди йўлдан шу тахлит ўтган йигитлардан бири.

Оталар узр сўради

Ўз навбатида, йигитларнинг оталаридан бири фарзандининг бу ишидан пушаймон экани, эндиликдан уни қаттиқ назоратга олишини билдирди. 

Яна бир ота ерга ётиб, ўзини хўрлаганча видео олиш, бу орқали машҳур бўлишга қарши экани ва буни ўғлига ҳам тушунтирганини таъкидлади ҳамда узр сўради.

Икки модда билан айблов

Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (Майда безорилик) ва 194-модда (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик)лари билан баённома расмийлаштирилган ва туман судига юборилган.