$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

"Ёшлар — келажагимиз" жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи қамоққа олинди

Фото: «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси матбуот хизмати Фото: «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси матбуот хизмати

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи МЧЖлардан бирининг раҳбари билан тил бириктириб, жамғарманинг 1,8 млрд сўм пулларини талон-торож қилган. Вилоят прокуратурасига кўра, дастлабки тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё вилояти филиали собиқ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

Таъкидланишича, «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси вилоят филиали собиқ бошлиғи Қарши шаҳридаги МЧЖлардан бирининг раҳбари билан жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган 1,8 млрд сўм маблағларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167- ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Дастлабки тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Терговнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган», — дейилади ахборотда.