$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Ёрдам пуллари фақат «темир дафтар»га киритилганларга тарқатилади” — Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Эҳтиёжманд оилаларга 150 млрд. сўмлик моддий ёрдам тарқатилади

Маълумки, ҳукуматнинг тегишли фармойишига кўра, “Саховат ва кўмак” фонди орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилиши белгиланиб, бунинг учун жами 150 млрд. сўм ажратилганди. Ушбу маблағлар ҳудудлар кесимида тақсимланганда Тошкент шаҳрига 25 млрд. сўм тўғри келади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Маҳмудходжаев ушбу маблағларнинг тарқатилиши билан боғиқ тафсилотларни очиқлади.

Унинг сўзларига кўра, Вазирлар маҳкамасининг тегишли фармойишига кўра Тошкент шаҳрига ажратилган 25 млрд. сўмлик маблағ 30-31 июль кунлари моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатига киритилган оилаларга тақатилган. Ҳозирда ҳар бир маҳаллада мана шундай рўйхат шакллантирилган.

“Афсуски, тарғибот ва ташвиқот ишларининг етарли даражада ўтказилмагани, ОАВ бу масалани кенг ёрита олмагани сабабли фуқаролар орасида тушунмовчиликлар келиб чиқмоқда, ўзини қийналиб қолган деб ҳисоблаган барчага моддий кўмак тарқатилади деган хулосага келинмоқда”, дейди у.

Унга кўра, эҳитиёжманд оилалар рўйхати шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Saxovat.argos.uz” электрон тизими шакллантирилган. Пул маблағлари ҳам айнан шу тизимдаги рўйхат асосида тарқатилган.

“Ҳозирда “темир дафтар”ларга (эҳтиёжманд оилалар рўйхати назарда тутилмоқда) 20 841 оила киритилган бўлиб, у доимий янгиланиб боради. “Саҳоват ва кўмак” фонди орқали яна кўмак бериладиган бўлса, ана шу рўйхатга киритилган оилаларга, албатта, ёрдам кўрсатилади”, дея таъкидлаган Ф. Маҳмудходжаев.

Теги :
Jamiyat