$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

Сентябрдан Ўзбекистон аҳолисини эмлаш бошланади

Сентябрдан Ўзбекистон аҳолисини эмлаш бошланади

Коронавиурсга қарши кураш штаби аъзоси, эпидемиолог Рустам Икромовга кўра, Ўзбекистонда аҳолини сентябрь ойидан грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бошланади.

“Ҳар йили куз ва қиш фаслида ҳаво томчи орқали юқадиган касалликларни кўтарилиши кузатилади. Бу шифокорлар тилида микст-инфекция дейилади яъни қўшилиб касаллик чақириши мумкин бўлган ҳолат кузатилиши мумкин. Грипп ва пневмония чақирувчи вирусли касалликларни коронавирус билан биргаликда келиши вирусни кучайишини ва бундан ҳам оғирроқ даражага олиб келишини тахмин қилиш мумкин», – дейди у.

Унинг сўзларига кўра, “айни кунларда грипп ва пневманияга қарши эмлаш учун ҳукумат даражасида керакли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Вакциналарни четдан олиб келиш ва жойларда эмлаш пунктларини ташкил қилиш ишлари юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Бу ишлар сентябрь ойидан бошланади».

Теги :
Jamiyat