$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда вертолёт орқали қатновлар йўлга қўйилиши кутиляпти

Ўзбекистонда вертолёт орқали қатновлар йўлга қўйилиши кутиляпти

Кеча, 23 февраль куни Транспорт вазирлигида Airbus International компанияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳамда Airbus International компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице президенти Жак Гарриг ўртасида музокаралар бўлиб ўтган.

Мулоқот вақтида Airbus Helicopters компаниясидан вертолётлар сотиб олиш, ушбу ҳаво транспорт турида қатновларни йўлга қўйиш орқали мазкур йўналишда Марказий Осиё минтақаси бозорида етакчи иштирокчига айланиш имкониятлари ҳақида сўз боргани айтилмоқда.

Шунингдек, ушбу йўналишни ривожлантиришда хорижий давлатларнинг вертолётлар эксплуатацияси ва учувчилар учун тренинглар ўтказиш бўйича тажрибаларини ўрганиш масалалари муҳокама қилинган.

Теги :
Jamiyat