$
 12654.13
67.72
 14817.99
59.17
 161.18
0.76
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

2020 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Бердиев энг яхши мураббий, Машарипов энг яхши футболчи

2020 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Бердиев энг яхши мураббий, Машарипов энг яхши футболчи 2020 йилнинг энг яхшилари тақдирлаш маросими

Кеча Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Ушбу тадбирда кимлар қандай номинацияларга эга чиққани билан қуйида танишишингиз мумкин.

Зайниддин Тожиев – ЎФА томонидан 2020 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи деб топилди;

Абдувоҳид Неъматов – 2020 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси;

Абдулазиз Абдурашидхонов – Про лигада ўтган мавсумнинг энг яхши ўйинчиси;

«Пахтакор» фан-клуби «Фидойилик рамзи» совринини қабул қилиб олди;

«Мухлислар меҳри» номинациясида «Насаф» ғолиб бўлди;

Аҳрол Рисқуллаев – Ўзбекистонда 2020 йилнинг энг яхши ҳаками;

Акбар Усмонов – Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футзалчиси;

Энг яхши футбол журналисти соврини SportTV шарҳловчиси Зуҳриддин Қиличевга насиб этди;

ОКМК яримҳимоячиси Санжар Турсуновнинг «Қўқон-1912» дарвозасига киритган тўпи Суперлигада 2020 йилнинг чиройли голи деб топилди;

Шота Арвеладзе – Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийи;

Жалолиддин Машарипов – Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси;

Рўзиқул Бердиев – 2020 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи;

Жалолиддин Машарипов – 2020 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси;

Махсус соврин — «Турон» футбол клуби;

Энг яхши ҳудудий ассоциация — Фарғона ФА;

Fair Play соврини — «Оқ-Тепа» (Тошкент);

Жасорат соврини — Ҳасан Раҳимджанов;

Суперлигасининг энг яхши тўпурари — Драган Черан («Пахтакор»);

Энг яхши аёл футболчи - Людмила Карачик («Бунёдкор-W»).

Cпорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Jamiyat