$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Шеърият, адолатли ва эркин сайловлар, маънавият ёки энергия таъминоти йили — келаётган йил қайси соҳага бағишланади?

yil nomi

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги матбуот хизмати "2024 йилга сиз қандай ном берган бўлар эдингиз ва нима учун?", деган савол билан турли хил соҳа мутахассисларига юзланишди. Жавоблар бир-биридан қизиқ.


Спорт телеканали шарҳловчиси ҳамда шоир Хайрулла Ҳамидов спорт ёки футболдан келиб чиқмаслигини таъкидлаб, балки оргиналроқ жавоб беришга ҳаракат қиламан, дея келаётган йилни — “Шеърият йили” бўлишини хоҳлашини билдирди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси собиқ депутати Расул Кушербаев келаётган йилни — “Конституцияга амал қилиш ва қонун устуворлиги йили”, деб номлаш таклифини билдирди. 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ва севимли актрисамиз Дилноза Кубаева эндиги йилни — “Инсон қадрини улуғлаш, инсон қадрини ошириш йили”, деб эълон қилиниши тарафдори эканлигини билдирди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев келаси йил — “Эркин, адолатли ва фаол сайловлар йили”, бўлиши истагидалигини айтиб ўтди.

Ҳуқуқшунос ва профессор Аҳрор Худойбердиев — “Инсоннинг шаъни ва қадри улуғланган йил”, таклифини келтириб ўтди. 

Олий тоифали суҳандон Фарҳод Бобожонов 2024 йилни — “Маънавият ва маърифат йили”, деб эълон қилиниши таклифини илгари сурди. 

Журналист ва блогер Азиза Қурбонова навбатдаги йилни — “Йирик энергия лойиҳалари йили” ёки “Барчага тенг, узлуксиз энергия таъминоти йили”, деб номланиши тарафдори эканлигини билдирди.