$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради

Фото: Газета.uz Фото: Газета.uz

Тошкент ерусти метросининг Қўйлиқ ва Сергели йўналишларидаги 19 та бекатга қандай ном бериш бўйича жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жамоатчилик фикрини йиғиш ва овозга қўйиш учун тез орада Тошкент шаҳри ҳокимлигининг махсус веб-саҳифаси ишга туширилади. Кенг жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар устида ишлаш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил қилинган бўлиб, унда мазкур масалага масъул бўлган давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан бир қаторда, олимлар, тарихчилар, филологлар, ўлкашунос, блогерлар, топонимика соҳасида катта тажрибага эга бўлган мутахассислар таклиф этилган.

Маълумот ўрнида, Сергели метро линиясини қуриш ишлари 2016 йилнинг декабрида бошланган бўлиб, у 2020 йилнинг кузида фойдаланишга топширилиши лозим бўлган. Лойиҳага кўра, метрополитеннинг янги йўналиши "Чоштепа", "Тошкент ҳалқа йўли", "Сергели", "Афросиёб", "Қипчоқ" ва "Чинор" номларига эга бўлиши керак эди.

Тошкент метрополитени ходими Рустам Пўлатов 2021 йил сентябрь ойида янги метро линияларининг рақамланиши вақтинча эканини билдирган. Атамашунослар бунда бекатлар қурилган жойнинг тарихи, ўтмишини ўрганиб, шунга кўра ном танлайди. Ҳозирда "Дўстлик—Қўйлиқ" йўналишидаги ерусти метро бекатлари 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 тартибида номланган.

Теги :
Jamiyat