$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ерусти метросининг ост қисмидан ҳам фойдаланилади

yerusti metro

Эндиликда ерусти метроларининг йўли остида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари қурилади. Мазкур лойиҳа Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тақдим этилди.

Лойиҳада икки ерусти метро бекатларини туташтириб турувчи ҳудудларда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун бинолар яратиш назарда тутилган. Ҳокимликнинг хабар беришича, ерусти метро линияларининг остидаги фойдаланилмаётган жойларнинг умумий майдони 100 минг метр квадратни ташкил қилади. Ҳокимият бу ерларнинг камида 50 фоизини тадбиркорларга бермоқчилигини такидлаб ўтган.  

Бунинг яна бир қулай томони, ушбу биноларни сотиб олиш ёки ижара нархи турар жой мажмуаларининг биринчи қаватларидаги нотураржой обектларига нисбатан анча арзонроқ бўлади, дейилади хабарда.

“Синов тариқасида ўтган йилнинг ўрталарида 2-метро бекати яқинида тижорат бинолари очилди. Лойиҳа муваффақиятли амалга оширилгач, уни 3- ва 4-станциялар оралиғида - аҳоли зичроқ жойлашган ҳудудларда амалга оширишга қарор қилинди.

Кейинчалик, биринчи босқичда “Роҳат” айланма йўлигача, иккинчи босқичда эса “Роҳат” айланма йўлидан “Қўйлиқ” бозоригача бўлган обектлар ташкил этиш режалаштирилган.” – деб такидланмоқда хабарда.