$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Янгийўлда кадастр хизмати мансабдори 13,5 минг доллар пора билан қўлга тушди

Янгийўлда кадастр хизмати мансабдори 13,5 минг доллар пора билан қўлга тушди

Янгийўл тумани кадастр хизмати ходими 27 сотих ернинг ҳар бир сотихини 500 АҚШ долларидан жами 13 минг 500 АҚШ долларга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Бу ҳақида Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

2020 йил 8 сентябрь куни фуқаро вилоят ИИББ ариза билан мурожаат қилиб, аризасида уй-жой қилиш учун фуқароларга ажратилаётган ерлар бўлса, қонуний сотиб олиш, уй-жой қилиш мақсадида Тошкент вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Янгийўл тумани филиалига мурожаат қилганини, филиалда турар жой мутахассиси лавозимида ишловчи шахс ҳозирги кунда шудгор қилиниб тайёрланган ерларнинг хар бир сотихи 500 АҚШ долларидан бўлган, ҳозирда 27 сотих тайёрланган ерни жами 13 минг 500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлганини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир натижасида, Тошкент вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Тошкент вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Янгийўл тумани филиалида турар жой мутахассиси лавозимида ишловчи, 29 ёшли мансабдор фуқародан келишилган пулларни олаётган вақтида холислар иштирокида далилий ашёлар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан мансабдорга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги :
Jamiyat