$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2022 йилда республика бўйича ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш билан боғлиқ 18 597 та ҳолат аниқланди

Фото: Газета.uz Фото: Газета.uz

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда (https://youtu.be/xrmvENNw1h0) Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов маълум қилди:

Кадастр агентлиги органлари томонидан 18 389 та (6 157,5 гектар) ер қонун бузилишини содир этган шахсларга огоҳлантириш хатлари юборилиб, шундан 9 927 таси (4 957,8 гектар) фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилди.

2 135 та (15 130,4 гектар) ҳолатда ерлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, 1 919 та (14 099,7 гектар) ҳолатда ҳокимликларга тақдимномалар киритилиб, шундан 179 та ҳолатда (3 716,6 гектар) ер майдонларининг туман ҳокимликлари захирасига қайтарилиши таъминланди, шунингдек, 216 та ҳолатда (1 030,7 гектар) судларга тўғридан-тўғри даъво киритилди.

Теги :
Jamiyat