$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Сирдарёда истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетаётган автомобиль тўхтатиб қолинди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Сирдарёда истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Қайд этилишича, департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказган. Текширув давомида Сирдарё туманидаги ЙПХ масканида Қашқадарё—Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган фуқаро М.Х.нинг Лаcэтти русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Ушбу автомашина юк хонасида 156 килограмм истеъмолга яроқсиз мол гўштини Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорида ўтказиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat