$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Япония Фарғонада умумий қиймати 15,5 миллион долларлик лойиҳаларни амалга оширади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Фарғона вилояти ҳокими бошчилигидаги делегациянинг Осака шаҳрига (Япония) ташрифи давомида “Фарғона вилояти инвестиция ҳамда сайёҳлик салоҳияти” мавзусида бизнес-форум ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Йиғилганларга Фарғона вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, инвестицияларни жалб қилиш ва сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича бажарилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Бизнес-форум давомида Ўзбекистондан ташриф буюрган тадбиркорлар ҳамда япониялик ишбилармонлар ўртасида қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, соғлиқни сақлаш ва туризм йўналишларида B2B шаклида учрашувлар ташкил қилинди.

Тадбир якунлари бўйича Фарғона вилояти ҳокимлиги ва япон компаниялари ўртасида умумий қиймати 15,5 миллион долларлик 3 та инвестициявий лойиҳани амалга ошириш бўйича шартнома имзоланди.