$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Янгийўлдаги цехда ускуна 24 ёшли йигитнинг оёғини тортиб кетди

Янгийўлдаги цехда ускуна 24 ёшли йигитнинг оёғини тортиб кетди Иллюстрация

Тошкент вилоятидаги қоғоз цехида ускуналардан бири 24 ёшли ишчининг оёғини тортиб кетди. Бу ҳақида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 16 апрель куни соат 15:30ларда Янгийўл тумани Қирсадоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган қоғоз ишлаб чиқариш цеҳида ишловчи 24 ёшли Т.Улуғбек пахта титиш учун мўлжалланган “Шнег” русумли ускунасида хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлаётган вақтида, ускуна унинг ўнг оёғини тортиб кетган.

Суд тиббий экспертизасида фуқаро Т.Улуғбек “оғир” тан жароҳатлари олганлиги кўрсатилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари жараёнида мазкур цех раҳбарлари ва масъул смена бошлиқлари томонидан техник қоидалар бузилганлиги, ушбу ускунада ишлаш учун етарли хавфсизлик чоралари кўрилмаганлиги, хавфсизлик талаблари бузилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 1-қисми (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли экспертизалар тайинланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Теги :
Жамият