$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда янги хусусий авиакомпания пайдо бўлди

Фото: Uzbekistan Airports Фото: Uzbekistan Airports

Ўзбекистонда яна бир хусусий авиакомпания — Centrum Air лоукастерининг илк икки самолёти — Airbus A320−232 Тошкент аэропортига келиб қўнди.

18 январь куни маҳаллий вақт билан 19:07 ва 19:18 да янги миллий авиакомпания — Centrum Air`нинг иккита самолёти «Тошкент» халқаро аiропортига келиб қўнди, дея хабар берди Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Вильнюсдан етиб келган самолётларни авиакомпания раҳбарияти, журналистлар ва авиаспоттерлар тантанали равишда кутиб олди.

Иккита Airbus А320−232 авиаташувчининг биринчи йўловчи самолёти бўлди. Яқин келажакда авиаташувчи яна бир йўловчи борти — Boeing 737 ни сотиб олишни режалаштирмоқда.