$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Пойтахтдаги 6 та туман ҳудуди ҳисобидан янги туман ташкил этилади

Пойтахтдаги 6 та туман ҳудуди ҳисобидан янги туман ташкил этилади

Аввал хабар берилганидек, бугун, 5 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича тайёрланган лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Унда Тошкент шаҳрида янги туман ташкил этилиши масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Пойтахт аҳолиси изчил ўсиб, шаҳар инфратузилмаси ривожланиб бормоқда. Улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, янги мавзелар пайдо бўлмоқда. Масалан, биргина Сергели туманида охирги 3 йилда 460 та кўп қаватли уй-жой фойдаланишга топширилди. Шу даврда бу ерга 100 мингдан зиёд аҳоли кўчиб келиб, жами аҳоли 276 минг нафардан ошди. Булар бошқарувни такомиллаштиришни, аҳолига қулайликлар яратишни тақозо этади.

Давлат раҳбари жорий йил 29 май куни Тошкент шаҳрида Янги ҳаёт туманини ташкил этиш масаласига тўхталиб ўтган эди. Шунга мувофиқ, ишчи гуруҳ томонидан Сергели туманидан 1752 гектар, Бектемирдан 267 гектар, Зангиотадан қарийб 328, Қуйи Чирчиқдан салкам 129, Янгийўлдан 263, Ўрта Чирчиқдан 1346 гектар ажратиб, Янги ҳаёт туманини жами 4085 гектарда ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқилди.

Янги ҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан Тошкент шаҳри туманлари чегарасининг ўзгариши тўғрисида ҳам тақдимот қилинди. Шунингдек, Янги ҳаёт туманида лойиҳалаштирилаётган бунёдкорлик ишлари, туманнинг маъмурий марказини ташкил этишга оид таклифлар кўриб чиқилди.