$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 40 минг нафардан ошди

Коронавирусдан даволайдиган шифокорлар “вахта” усулидан кунбай иш тартибига ўтказилади

2020 йил 3 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 53 тага кўпайиб, 42688 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 47 нафари Тошкент вилоятида ҳамда яна 6 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Чиноз туманида яшаган 71 ёшли аёл ҳамда Олмазор туманида яшаган 46 ёшли аёл, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 115 нафар, Тошкент вилоятида 51 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар, жами 198 бемор тузалди.

Шундай тариқа Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 40 минг 081 нафари (93 фоиз) соғайди.

Ҳозирда 2274 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Теги :
Jamiyat