$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги режалари ҳақида маълумот берилди

Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги режалари ҳақида маълумот берилди

Бугун Миллий матбуот марказида ўтган ҳафта давлат раҳбарининг тегишли фармони билан Президент Админстрацияси раҳбарининг ўринбосари – Президент матбуот котиби этиб тайинланган Шерзод Асадов илк брифингни ўтказди.

Унда Шерзод Асадов Ўзбекистон Президенти жорий ҳафтада иштирок этадиган халқаро расмий тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Президент матбуот котибининг маълум қилишича, бугун Венгрия бош вазири Виктор Орбан бошчилигидаги делегация юртимизга келади. Эртага олий даражадаги музокалар бўлиб ўтади. 10 га яқин ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Ташриф 31 март куни якунига етади.

Шунингдек, ҳафта давомида Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг видеоанжуман шаклидаги норасмий саммитида ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлайди.

Брифинг давомида Шерзод Асадов Президент фаолияти ҳақида бу каби брифинглар доимий ўтказиб борилишини қўшимча қилди.

Теги :
Жамият