$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

COVID-19: 6 ҳудудда 249 та касалланиш ҳолати қайд этилди

COVID-19: 6 ҳудудда 249 та касалланиш ҳолати қайд этилди Иллюстрация

2020 йил 4 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 249 тага кўпайиб, 26 550 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Тошкент вилояти, 79 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Хоразм вилоятида, яна 14 нафари Навоий вилоятида, 11 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган беморнинг 17 262 нафари (65 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 9 127 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.