$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

+238. Яна 7 ҳудудда коронавирусдан касалланиш ҳолати қайд этилди

коронавирус Иллюстрация

2020 йил 14 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238 тага кўпайиб, 33 561 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 132 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 105 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 27 нафари Ўртасарой карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида), 35 нафари Самарқанд вилоятида, 32 нафари Тошкент вилоятида, 12 нафари Наманган вилоятида, 11 нафари Қашқадарё вилоятида, 10 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 6 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, Шайхонтоҳур туманида яшаган 71 ёшли эркак ҳамда Яккасарой туманида яшаган 51 ёшли эркак, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 27 213 нафари (81 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 6 130 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 340 нафари оғир, 400 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat