$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбек олимлари янги ускуна ихтиро қилди ва унга патент олди

Фото: Янги Ўзбекистон Фото: Янги Ўзбекистон

Ўзбекистон Фанлар академияси М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти олимлари томонидан “Материалга ишлов бериш тезлигини автоматик бошқарувчи валли машина” конструкцияси ишлаб чиқилди ва ихтирога патент олинди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.

Ушбу ишланма тери хом-ашёсига механик ишлов беришда ишчи валлар узатмасини тезлигини реостат ёрдамида материалнинг юзаси бўйича қалинлигининг ўзгаришига мос равишда технологик жараённинг тезлиги автоматик ҳолда бошқарилади.  

Ушбу валли технологик машинани қўллаш орқали чарм-поябзал саноатида қалинлиги ва кенглиги хилма-хил бўлган тери хом-ашёлардан сифатли чарм маҳсулотларини ишлаб чиқаришга эришилади. Бир сўз билан айтганда бу ишланма мамлакатимизда чарм-поябзал саноатининг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.

Теги :
Jamiyat