$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йилнинг март ойидан Республика ҳудудида янги авиақатновлар йўлга қўйилади

Фото: Spot Фото: Spot

27 октябрь куни Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент Қарори эълон қилинди.

Унга кўра, транспорт вазирлиги аҳоли ва хорижий сайёҳларнинг талаб ҳамда эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда:

  • — ҳудудларни бир-бири билан ўзаро боғлаш мақсадида 2023 йил март ойидан бошлаб Самарқанд — Нукус, Самарқанд — Мўйноқ, Самарқанд — Термиз, Бухоро — Термиз, Наманган — Термиз ва Наманган — Нукус каби янги йўналишларда мунтазам авиақатновлар бошланади;
  • — Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларининг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида Шаҳрисабз ва Сариосиё аэропортларига авиақатновларни тикланади, шунингдек, Зомин аэропортига авиақатновларни йўлга қўйилади.

Авиақатновлар жадвалини йўловчилар учун қулай бўлган темир йўл, автобус ва микроавтобус йўналишлари билан интеграциялаш орқали ягона логистика тизимини яратиш чоралари кўрилади.

Теги :
Jamiyat