$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ҳуқуқи кафолатланмаган курьерлар: Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасида қандай бўшлиқлар қолмоқда

Yandex Eats Ўзбекистон бозорига кириб келишидан икки кун олдин чоп этилган “Қозоғистон платформа иқтисодиёти компанияларидаги ижтимоий ва меҳнат зиддиятлари” тадқиқоти эълон қилинди ва унда ушбу тизим ходимларининг ижтимоий-ҳуқуқий масалалари кўтарилган.

Хусусан, унда фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми, ижтимоий стандартлари йўқлиги, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаслик оқибатида уларда салбий ҳиссиётлар юзага келаётгани таъкидланган.

Олимлар томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, такси ҳайдовчиларининг 52 фоизи ва платформа курьерларининг 51 фоизи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун норозилик билдиришганини таъкидлаган.

Ўзбекистонда тобора оммалашиб бораётган курьерлик касби учун меҳнат ва ҳуқуқий кафолатларнинг йўқлиги ижтимоий портлаш ва юзага келиши мумкин бўлган беқарорлик хавфини туғдириши мумкин. Айниқса, кўчаларда иш шароитидан ҳафсаласи пир бўлган курьерларнинг жуда кўп бўлган вазиятда. Қолаверса, Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилиги уларни ҳеч қанақасига ҳимоя қилмайди ва иш берувчилардан ҳам буни талаб қилмайди.

Yandex Eats тизимида ишлашга уринган курьерларнинг фикрича, ушбу хизматга ишга кириш учун паспорт ва 500 000 сўм кифоя. Шу билан бирга, 200 000 сўм курьернинг сариқ сумкаси учун гаров пули ҳисобланади, 300 000 сўм эса махсус Яндех Про иловасида курьернинг “ҳамён”ига жойлаштирилади.

"Ҳамён" учун 300 мингга эга бўлмаганлар учун яна бир вариант бор - сиз ўзингизнинг паспортингизни гаровга қўйишингиз мумкин. Барча операциялардан сўнг, курьерга термал сумка берилади, уни суратга олиш ва илова орқали тасдиқлатиб олиш керак.

Курьерлар ҳудудни мустақил равишда танлайдилар ва иш вақтини белгилайдилар, аммо бу борада ҳам баъзи муаммолар ҳам мавжуд. Мисол учун, мижоз буюртмани рад қилиши мумкин, бу курьер фойдасига ишламайди. Ҳисоб-китоблар қуйидагича амалга оширилади: ресторан курьернинг ҳамёнидан пул олади, мижоз эса курьерга нақд пул беради.

Агар буюртмани ўтказиб юборсангиз, улар активликдан 1 балл олиб ташлайди. Ушбу баллар сони курьер қанча бонус ва буюртма олишини аниқлайди. Улар 10 дан пастга тушганда, буюртмалар келишни тўхтатади.

Қўллаб-қувватлаш хизматидан нимадир кутиш ҳам ҳозирча имконсиз.

Буюртмани қабул қилиш учун 10 дақиқа ва уни етказиб бериш учун бир хил миқдорда бериладиган етказиб бериш муддати билан ҳам муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Идеал ҳолда, сиз ўзингизнинг транспортингизга эга бўлишингиз керак, чунки куьерликни пиёда бажаришнинг ҳар доим ҳам имкони бўлмайди.

Ўзбекистонда янги Yandex Eats тизимининг курьерлик хизмати ходимлари, масалан, Россияда бўлгани каби қонуний ҳимояланмаган.

Германия, Италия, Франция, Норвегия, Дания ва Австрияда бундай платформалар ходимлари меҳнат шартномалари, энг кам иш ҳақи ҳуқуқи, иш ҳақини ошириш, таътилга чиқиш ва бошқа ҳуқуқларга эга. Бундан ташқари, платформалар улар учун суғурта тўловларини ҳам тўлашлари керак.

Нега юртимизда янги ўйинчи келган пайтданоқ бу тизим дарҳол йўлга қўйилмади ва тегишли вазирлик ва идоралар нега бу ҳолатга кўз юмди, деган саволга жавоб йўқ.

Агар Yandex Eats хизматидан муқобил нуқтаи назар пайдо бўлса, биз уларнинг фикрини билдиришга тайёрмиз.

UPD. Бизга мазкур ҳолат бўйича муносабат келиб тушди, уни ҳеч қандай ўзгартиришларсиз эълон қиламиз.

Курьер-ҳамкорлар борасида умумий шарҳ

Yandex Eats курьерлик хизматларини кўрсатадиган ва тўғридан-тўғри ишга ёллаш билан шуғулланадиган компаниялар билан ҳамкорликда ишлайди.

Ҳамкорлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг курьерлик фаолиятига нисбатан қўлланиладиган барча талабларига, шу жумладан зарур ҳужжатларни расмийлаштириш масалаларига риоя қилишлари шарт. Агар бундай бўлмаса, биз ҳамкорларга нисбатан уларнинг хизматимиз билан ишлашини ўчириб қўйишгача бўлган чораларни қўллаймиз.

Компанияларнинг ўзлари ҳам курьерларга тўловлар тартибини белгилайдилар. Ҳамкорларимизнинг тушунтириши бўйича, буюртмани бекор қилганда, барча пуллар 24 соат ичида курьерга қайтарилади ва қурилмада депозит мавжудлиги ҳамкорнинг ўзига боғлиқ ва у ҳам мавжуд бўлганда қайтарилиши шарт.

Нима учун техник ёрдам ишламаяпти?

Курьер-ҳамкорлар учун онлайн қўллаб-қувватлаш хизмати мавжуд - сиз унга Яндекс Про ҳамкорлар учун илова орыали, баъзи ҳолларда эса колл-марказ орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Ҳамкор компнаияларда алоҳида қўллаб-қувватлаш хизмати ҳам мавжуд.