$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Меҳр-шафқат ва Саломатлик” жамғармаси раҳбарлари 2,8 млрд. сўмни талон-торож қилишгани аниқланди

“Меҳр-шафқат ва Саломатлик” жамғармаси раҳбарлари 2,8 млрд. сўмни талон-торож қилишгани аниқланди

“Меҳр-шафқат ва Саломатлик” жамоат жамғармасидаги талон-торожликлар фош этилди. Бу ҳақда Uz24 га бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан Ўзбекистон “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат жамғармаси фаолияти юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда Жамғарма директори ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини қиммат нархларда сотиб олиб, жамғарманинг 2,8 млрд. сўм маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамғарма директори ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat