$
 12935.27
39.72
 14367.20
28.64
 160.47
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°
oguads

Андижонда ўқишга қиритиб қўйишни ваъда қилган доцент пора билан қўлга тушди

Андижонда ўқишга қиритиб қўйишни ваъда қилган доцент пора билан қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда 2 000 АҚШ доллари олган кафедра доценти фирибгарлик устида ушланган. Бу ҳақида Бош прокуратура Матбуот хизмат хабар берди.

Маълум бўлишича, Андижон давлат тиббиёт институти кафедра доценти дастлаб абитуриентни ушбу институтга ўқишга киритиб қўйишини ваъда бериб, 8000 АҚШ доллари талаб қилган. Аммо ҳужжат топшириш муддати ўтиб кетганлигини айтиб, ўрнига Қирғизистон Республикасининг Ош давлат университетига ўқишга киритишни ваъда қилган ва эвазига талаб қилинган пуллардан 2 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан кафедра доцентига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat