$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Яна икки бемор коронавирусдан вафот этди

коронавирус ўлим

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, Тошкент вилоятидан бўлган икки нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Хабар қилинишича, улардан бири Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида яшаган 60 ёшли аёл бўлиб, унда “COVID-19” инфекцияси тасдиқлангач, Бекобод шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, гепатоз, сурункали панкреатит каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Иккинчи бемор, Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 67 ёшли эркакда “COVID-19” инфекцияси тасдиқлангандан сўнг бир неча кун давомида тана ҳарорати кўтарилгани, нафас етишмовчилиги кучайгани сабабли Тошкент тиббиёт академияси клиникасига ётқизилган.

Унга ҳам “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир, нафас ва полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабет каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Ҳар икки бемор ўткир юрак қон-томир, нафас ва полиорган етишмовчилигидан вафот этгани айтилмоқда. 

Теги :
Jamiyat