$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда COVID-19’га чалинганлар 31 мингдан ошиб кетди. Яна икки бемор вафот этди

коронавирус Иллюстрация

2020 йил 10 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 248 тага кўпайиб, 31 068 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 116 нафари Тошкент вилоятида, 106 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 7 нафари Жиззах вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 63 ёшли эркак ҳамда Қибрай туманида яшаган 80 ёшли эркак, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Қайд этиш жоиз, бугун кун давомида жами 517 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди.

Айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 22 559 нафари (72 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 8 311 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Теги :
Jamiyat