$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Сув солиғи ошмоқда

suv soliq сув солиқ

Эндиликда фуқаролар автомобилини ювишда сарфлаган сув учун кўпироқ ҳақ тўлайди. Бир қатор сув сарфи орқали ишлайдиган корхона ва ташкилотларга солиқ ставкаси 12 фоизга индексация қилинади. Бу ҳақида Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Хўш, айнан кимлар?

Унга кўра, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун саноат корхоналари, электр стансиялари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, автотранспорт воситаларини ювиш, алкоголсиз ичимликлар ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми учун солиқ стафкалари 12 фоиз этиб белгиланмоқда.

Мана сизга “имтиёз”

Бундан ташқари, иқтисодиётнинг бошқа барча тармоқ корхоналари ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун 30 фоизга индексация қилинади.

Қўшимча қилиш керакки, қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун солиқ ставкаси 100 сўм деб белгиланади.