$
 12910.15
-14.77
 14660.77
40.1
 159.78
-0.16
weather
+26
Кечаси   +14°
textileads

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти очилади

хотин қизлар xotin qizlar

Адлия вазирлигининг хабарига кўра, жорий йилнинг 21-декабрида Шавкат Мирзиёев “Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Янги лавозимлар ҳам жорий қилинди

Фармонга кўра, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ваколати Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди. Қўмита фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида эса Вазирлар Маҳкамасида бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими жорий этилди.

Шунингдек, Қўмита раиси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари — Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими;
  • вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари лавозими;
  • туман ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари — туман ва шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари лавозими киритилди.

Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти негизида Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

Маълумот учун, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 2022 йил 1 мартда ташкил қилинган эди.